"Манчестер Юнайтед" Погбанинг нархини ошириб қўйди

"El Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Поль Погбанинг трансфер нархини 200 млн еврога кўтариб қўйди.

26 ёшли футболчининг агенти Мино Райола берган баёнотномасидан сўнг манчестерликлар бу қарорга келишган. Погба жамоадан кетиш ҳохиши борлигини клуб яхши билади. Райоланинг сўзларига кўра, у ўз мижозининг хатти-ҳаракатларида хеч қандай айбни кўрмаган.

Бунгача МЮ футболчини 170 млн еврога қўйиб юбориши хақида хабар берилганди. Франциялик футболчи учун "Реал" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдиришган. Кейинчалик италияликлар курашдан чиқишган. "Реал" клуби эса Погба учун 130 млн евро беришга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jahongir Igamberdiyev
13/07/2019 18:49
Bu narhga mos emas
Jahongir Igamberdiyev
13/07/2019 18:49
Bu narhga mos emas