"Манчестер Юнайтед" португалиялик футболчисига таклиф билан чиқди

Португалиялик ҳимоячи Диогу Далот "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. "Daily Mail" нашрининг хабар беришича, манкунианликлар раҳбарияти 23 ёшли футболчига 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган.

Аввалроқ, Далот журналистлар билан суҳбатда "қизил иблислар" билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара олиб бораётганини маълум қилганди. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзида якунига этади. У 2018 йилдан бери Манчестерда ўйнамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Диогу жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва ҳакам томонидан 5 та сариқ карточка билан жазоланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!