“Манчестер Юнайтед” қачон чемпион бўлади?

“Манчестер Юнайтед” таркибида энг кўп ўйин ўтказган Райан Гиггз собиқ жамоадоши Сульшер АПЛда муваффақият қозониши учун унга учта зўр футболчи кераклигини айтди-ю, лекин бу ўйинчиларнинг номини сир тутди.

- МЮ “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” даражасига етиши учун учта трансферни амалга ошириш керак. Сульшер трансфер бозорида жуда зўр футболчиларни топаётгани одамга умид бағишламоқда. Хусусан, Бруну Фернандеш яқинда келганига қарамай, етакчига айланди. Магуайр сардорлик вазифасини яхши уддаламоқда. Энг муҳими, кучли футболчи топиш эмас, уларни жамоа ўйинига киришиб кетишини таъминлаш. Сульшер ана шундай ўйинчиларни топа олади. “Манчестер Юнайтед” тўғри йўлдан бормоқда, - деди Райан Гиггз.

Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган “Манчестер Юнайтед”  трансферлар вақтида ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи олишга ҳаракат қилади. Хусусан, манчестерликлар “Боруссия” вакили Жейдон Санчо трансферини ижоюий ҳал қилиш остонасида турибди.

“Манчестер Юнайтед”дан қайноқ трансфер. Сульшер орзу қилган футболчи Манчестерга келадиган бўлди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)