“Манчестер Юнайтед” қимматбаҳо юлдуздан қутилиш учун қўшимча ўйинга тайёр
“Манчестер Юнайтед” учун мавсумни муваффақиятли ўтди, деб бўлмайди. Клуб мутасаддилари ёзда бош мураббий ва таркиб масаласини ҳал қилишига тўғри келади.
Айрим маълумотларга қараганда, манчестерликлар катта маош олаётган лекин кутилган фойдани бермаган ўйинчилардан воз кечишга қарор қилган.
Ёзда кетиши керак бўлганлардан бири Каземиро. Клуб уни 2022 йили ёзда “Реал”дан 60 миллион еврога сотиб олганди. Жамоа етакчисига айланиши кутилган юлдуз қисқа фурсатда формасини йўқотиб қўйди.
Энди уни араб жамоаларига ўтказишмоқчи. “Манчестер Юнайтед” бу трансфер орқали Саудия Арабистони клублари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб олишни кўзлаяпти. Ана шу мақсадда, Каземирони трансфер қилган араб клуби билан ўртоқлик учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Каземиронинг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтиб, молиявий имкониятларини янада яхшилаб олишга қарши эмас.
Фикрлар