“Манчестер Юнайтед” қимматбаҳо юлдузини ярим нархга сотадиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчо бош мураббий Эрик тен Хаг билан ярашиб олганига қарамай, клуб раҳбарияти яхши таклиф бўлса, 24 ёшли ўйинчини сотиб юборишга қарор қилди.

Манчестерликлар 2021 йилнинг ёзида истеъдодли футболчини катта қийинчилик билан “Боруссия Дортмунд”дан 85 миллион еврога трансфер қилган эди. Бироқ Санчо Англия Премьер-лигасида Бундеслига кўрсатган сермаҳсул ўйинини намойиш қила олмади.

Қоалверса, ўтган йили Жейдон бош мураббий билан келиша олмай қолгани учун собиқ жамоасига ижарага бериб юборилди. Санчо дортмундликлар сафида яна аввалгидек зўр ўйнагани ортидан футболчи Манчестерга қайтарилди ва нидерландиялик мутахассис билан муносабатларига ойдинлик киритиб олди.

Энди манчестерликлар ўйинчи учун 40 миллион евро тикадиган жамоа таклифини қабул қилишга тайёр эканини билдирмоқда. Сўнгги маълумотларда Санчога ПСЖ жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!