"Манчестер Юнайтед" қишда 20 ёшли бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ўз сафига "Порту" ҳимоячиси Эдер Милитаони қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” устози Жозе Моуриньо 20 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ таркибга қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида “Порту” раҳбарияти уни 45 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ шунингдек “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибалига ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!