"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 80 миллион таклиф қилмоқчи

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби аъзоси Эдуардо Камавинга фаолиятини англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, ярим ҳимоячининг трансферига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" раҳбарияти футболчини сотиб олиш учун 80 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр. Жамоа устози Рубен Аморим франциялик футболчининг трансферини маъқуллаган.

Эдуардо 2021 йилда "қироллик клуби" сафини тўлдирди. Ярим ҳимоячи ва Испания гранди ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2028/2029 йилги мавсум охирида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!