"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячиси учун 80 миллион евро таклиф қилмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердега кўз тикди, деб хабар беради "El Nacional" нашри. Уругвайлик футболчи учун "қизил иблислар" 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бу сумма "Реал"га тўғри келиши қийин, чунки Мадриднинг раҳбарияти Федерико Вальвердени энг муҳим футболчилардан бири, деб ҳисоблайди.
Вальверде шу ёзда 25 ёшга тўлади. "Transfermarkt" портали уругвайлик футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.
Феде жорий мавсумда Ла Лиганинг 18 учрашувида майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар