"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд ўрнига кимларни сотиб олиши маълум қилинди

Bleacher Report нашри "Манчестер Юнайтед" қишги трансфер ойнаси вақтида сотиб олиши мумкин бўлган ҳужумчилар рўйҳатини маълум қилди.

Гап Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Пако Алькасер, Мадриднинг "Реал" клуби форварди Лука Йович ва "Милан" футболчиси Кшиштоф Пентеклар ҳақида кетмоқда.

Манкунианликлар ушбу футболчилар учун узоқ йиллик келишув эмас, ижара шартномаси таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар"нинг асосий форварди Маркус Рэшфорд жароҳат сабаб икки-уч ой жамоасига ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!