"Манчестер Юнайтед" Роналду ўрнига идеал номзод топди

Яқинда "Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. “Қизил иблислар”нинг португалиялик ҳужумчи билан хайрлашуви унчалик ёқимли бўлмади. Боиси, бир неча кунлар аввал Роналду шов-шувли интервью бериб, унда клубдаги камчиликларни очиб ташлади.

Шу сабаб, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчи билан шартномани бекор қилди. Энди клуб янги ҳужумчи изламоқда. "Fichajes" нашри хабарига кўра, клуб юлдуз Харри Кейнни Криштиану Роналдунинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрмоқда. Таъкидланишича, "қизил иблислар" Кейнни қишда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Харри Кейн аввалроқ ўз фаолиятида янги саҳифа очиш ниятида экани ҳақида гапирган эди, аммо "Тоттенхэм" раҳбариятини қўйиб юборадиган ҳолатда эмас. Кейннинг "шпорлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. "Манчестер Юнайтед" айни пайт Лондон клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!