“Манчестер Юнайтед” Роналдуни қўйиб юбормади

Европа матбуотида “Атлетико” Криштиану Роналдунинг кейинги жамоаси бўлиши ҳақида кўп ёзилмоқда.

Хусусан, The Athletic нашри, “Атлетико” мутсаддилари Криштиану Роналдуни “Манчестер Юнайтед”дан сотиб олишга тайёр экани ва бу трансферда франциялик ҳужумчи Антуан Гризманндан фойдаланмоқчилиги ҳақида ахборот берди.

Бироқ, манбанинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” аввалги формасини йўқотиб қўйган Антуан Гризманнга қизиқиш билдирмаган.

Аслида Гризманн “Барселона” футболчиси ҳисобланади. Бироқ, Каталония клуби хўжайинлари ишончни оқламаган ҳужумчини собиқ жамоаси “Атлетико”га узоқ муддатли ижарага бериб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!