Ads

"Манчестер Юнайтед" ўзининг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчесни Италия клубига ижарага бермоқчи. Бу ҳақда Tele Radio Stereo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 30 ёшли футболчини “Рома”га ижарага беришмоқчи. Бунинг учун улар Санчеснинг маошини катта қисмини тўлаб беришга ҳам рози.

Таъкидлаш керакки, Санчеснинг МЮдаги маоши бонуслар билан бирга ҳафтасига 550 минг еврони ташкил этади. Агар у “бўрилар” сафига кўчиб ўтса, манкуанликлар ушбу маблағнинг тахминан 300 минг евросини тўлаб беришга тайёр.

Маълумот учун, Санчес “Манчестер Юнайтед”га 2018 йилнинг январида “Арсенал”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум 20та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1та гол урди.