"Манчестер Юнайтед" Санчо ва Холанд учун 200 млн евро сарфламоқчи

Оле-Гуннар Сульшер жамоасининг ҳужумдаги ҳаракатларидан мамнун эмас. Бу бўшлиқни мураббий "Боруссия" Дортмунд аъзоси Жейдон Санчо ва "РБ Зальцбург"нинг ёш, умидли ҳужумчиси Эрлинг Холанд жуфтлиги билан тўлдиришни режалаштиряпти. "Қизил иблислар" иккала футболчи трансфери учун 200 млн евро ажратмоқчи. 

Маълумот учун, Жейдон Санчо жорий мавсум барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, Холандда бу кўрсаткич 18 ўйинда 26 гол ва 6 та узатмани ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!