"Манчестер Юнайтед" Сандро Тоналини сотиб олишни хоҳламоқда

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали "Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоя позициясида биринчи ўринда турган трансфер ҳисобланмоқда, дейди журналист Маттео Моретто.

Унинг трансфер имконияти кейинги ҳафталарда аниқ бўлади. Шу билан бирга, "Манчестер Сити" ҳам италиялик футболчини кузатиб бормоқда. Тоналини тахминан 100 миллион еврога баҳолашмоқда.

25 ёшли футболчининг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади.

Жорий мавсумда Тонали АПЛда 29 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!