"Манчестер Юнайтед" сардори тарихий учрашувини ўтказди

“Манчестер Юнайтед” сардори Харри Магуайр кеча Англия премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган “Брайтон”га (2:1) қарши ўйинда иштирок этди.

Бу 28 ёшли футболчи учун “қизил иблислар” сафидаги юбилей 100-ўйин бўлди. Магуайр МЮга 2019 йилнинг ёзида “Лестер”дан кўчиб ўтган эди.

“Шеффилд” тарбияланувчиси ҳисобланган Магуайр “Халл Сити” ва “Уиган” каби жамоаларда ҳам тўп сурган. 2017 йилдан буён Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У терма жамоа сафида ҳозирча 32 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган.

“Манчестер Юнайтед” 30-турдан сўнг, Англия премьер-лигаси мусобақа жадвалида 60 очко билан 2-ўринда бормоқда. 3-ўриндаги “Лестер” ҳисобида 56 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!