
"Манчестер Юнайтед" Шешко учун расмий таклиф беришга тайёр
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" Шешко трансфери бўйича "Лейпциг"ни хабардор қилган. Агар словениялик ҳужумчи ўтишга розилик берса, манкунианликлар расмий таклиф юборишга тайёр.
Шунингдек, "Ньюкасл" ҳам Бундеслига клубига таклиф тақдим этиш ва Шешконинг молиявий талабларини қондиришга тайёр экани маълум қилинган.
Аввалроқ "Лейпциг" ўзининг асосий тўпурари учун 75 миллион евро ва бонуслар талаб қилмоқда, деб хабар берилган эди.
Фикрлар