“Манчестер Юнайтед” Симоне Индзагига қизиқиш билдирган

CHERY AUTO

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби бош мураббийи Симоне Индзагини жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлаш масаласига қизиқиш билдираётган эди. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Tecno

"Манчестер Юнайтед" Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан кейин мураббий сифатида Симоне Индзаги ҳақида маълумот сўради, аммо италиялик мутахассис "Ал-Ҳилол" ўриндиғида қолишга қарор қилди", - деб ёзди Скира.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим истеъфога чиқарилган эди. Бу ҳақда 5 январь куни маълум қилинди.

"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Жамоа 20 ўйинда 31 очко тўплаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!