"Манчестер Юнайтед" собиқ юлдузини ортга қайтармоқчи

  • 14.02.2026 13:45
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Наполи" етакчи Скотт Мактоминей собиқ клубига қайтиш эҳтимоли бор.

Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси Скотт Мактоминей Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Хабарларга кўра, шотландиялик хавбекнинг хизматларига унинг собиқ клуби "Манчестер Юнайтед" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бундан аввал Мактоминейни Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Скотт 2017-2024 йиллар оралиғида "қизил иблислар" сафида тўп тепган эди. Унинг айни вақтдаги трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Хавбекнинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи жорий мавсумда умумий 34та учрашувда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!