“Манчестер Юнайтед” таслим бўлмайди

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг бозори тобора қизиб бормоқда. “Тоттенхэм”дан кетишга тайёр эканини таъкидлаётган тўпурар “Манчестер Сити” вариантини танлашга мойиллиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Бироқ, “Манчестер Юнайтед” ҳам ўзининг ёзги трансферлар вақтидаги асосий нишонини қўлдан чиқармоқчи эмас. Ҳозирги шароитда ушбу жамоа раҳбарлари “Тоттенхэм” сўраётган 150 миллион фунтни тўлиғича тўлай олмайди. Шунинг учун ҳам “Манчестер Юнайтед” Кейннинг трансферига Жесси Лингардни қўшиб бермоқчи.

Англиялик ярим ҳимоячи ижара асосида “Астон Вилла”га ўтган ярим йилдан бери 14 та учрашувда тўққизта гол ва учта голли пас муаллифи бўлиб, трансфер нархини бир неча бор ошириб олди.

Кейнга харидор бўлаёган суперклублар орасида “Барселона” ва “Челси” ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!