“Манчестер Юнайтед” топ-мураббий билан музокара бошлади

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари бош мураббий Эрик тен Хаг фаолиятидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ.

Мутасаддилар нидерландиялик мутахассис ўрнига бошқа мураббий олиб келиш ҳаракатларини бошлаб юборди.

Transfer News Live нашри манчестерликлар “Бавария”дан кетишга тайёрланаётган Томас Тухелга кўз тикаётганини ёзди. Манбага кўра, Англия клуби германиялик мутахассис ва унинг агенти билан ўзаро ҳамкорлик борасида музокараларни бошлаб юборган.

Асосан Германия ва Францияда фаолият юритган 50 ёшли мутахассис Англия Премьер-лигасида  ишлаш тажрибасига эга. У 2021-2022 йиллар давомида “Челси”ни бошқарган.

Унинг қўл остида “аристократлар” УЕФА Чемпионлар лигаси, Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!