“Манчестер Юнайтед” тўрт футболчини қолдирадиган бўлди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жорий мавсум охирида шартномаси якунланадиган тўрт футболчи билан ҳамкорликни бир томонлама узайтириш ҳуқуқидан фойдаланиб, уларни яна бир мавсум олиб қоладиган бўлди.
BBC журналистларининг маълум қилишича, ҳимоячилар Люк Шоу ва Диогу Далот, ярим ҳимоячи Фред ва Маркус Рэшфорднинг битимлари клуб томонидан 2024 йилнинг 30 июнигача узайтирилади.
Аввалроқ, бразилиялик ярим ҳимоячи Фред ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши айтилганди. Лекин клуб раҳбарияти 29 ёши футболчига яна бир мавсум имкон берадиган бўлди.
Шунингдек, клуб мутасаддилари асосий дарвозабон Давид де Хеа билан музокарани давом эттирмоқда. Улар ҳамкорликни узайтириш учун испан футболчисидан маош талабини пасайтиришни сўраяпти.
Маълумотларга қараганда, Давид де Хеа Англия премьер-лигасида энг катта маош оладиган ўйинчи ҳисобланади. Клуб унга ҳафтасига 375 минг фунт тўламоқда.
Фикрлар