"Манчестер Юнайтед" трансфер бозорни "портлатмоқчи"!

"Манчестер Юнайтед" ёзда трансфер бозорини портлатиб юборишга тайёрланмоқда. "Le10Sport" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти "Реал" Мадрид ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манкунианликлар жанубий америкалик футболчини сотиб олиш учун 200 миллион евро ажратишга тайёр. Мбаппенинг "қаймоқранглилар" сафига қўшилиши Винисиусга ёмон таъсир қилади ва шу сабабли Жуниор "Реал"ни тарк этади, дея ўйламоқда МЮ вакиллари. Аввалроқ, "Ливерпуль" ва ПСЖ Вини учун курашиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида 23 ёшли ҳужумчи 16 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!