"Манчестер Юнайтед" Туринда "Реал Сосьедад" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди (видео)

УЕФА Европа лигасининг 1/16 финал дастлабки баҳсида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Реал Сосьедад”га қарши баҳс олиб борди.

Туриндаги “Allianz Stadium”да кечган беллашув “қизил иблислар”нинг мутлақ устунлигида ўтди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Шу куни Бруну Фернандеш (27', 57'), Маркус Рэшфорд (65') ва Дэниел Жеймснинг (90') голлари МЮга 4:0 ҳисобида ғалаба келтирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!