“Манчестер Юнайтед” ва “Челси” чучварани ҳом санабди
"Ювентус" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Маттейс де Лигт билан шартномани узайтирмоқчи.
Goal нашри журналисти Ромео Агрестининг хабарига кўра, нидерландиялик футболчининг агенти Рафаэла Пимента билан бўлиб ўтган учрашувда клуб вакиллари футболчи билан шартномани узайтириш борасида қатъий ниятлари борлигини билдиришган. Айтиш керакки, футболчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ ҳимоячига “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
22 ёшли де Лигт ўтган мавсум “Ювентус” сафида А Серияда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар