"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Лилль" футболчиси учун курашади
Sky Sports нашри хабарига кўра, қишги трансфер ойнаси якунлангунича Бубакари Сумаре "Манчестер Юнайтед" ёки "Челси" билан шартнома имзолаши мумкин.
Олдинроқ, футболчи хизматларига "Арсенал", "Реал" ва "Валенсия" клублари қизиқиш билдираётган эди. Бироқ уччала клуб ҳам футболчи учун курашдан чиқишни маъқул деб топишди.
Манбага кўра, МЮ ва "Челси" футболчининг мутасаддилари билан музокара ўтказиб бўлишган, аммо бу масала бўйича якуний қарор январь ойи охирида қабул қилиниши кутилмоқда.
20 ёшли футболчининг "Лилль" билан шартномаси 2022-йилнинг ёзигача амал қилади. Мутаҳассислар унинг ўйинини Поль Погбанинг ўйин услубига қиёслашмоқда.
Фикрлар