“Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” франциялик ҳужумчи учун курашмоқда

“Айнтрахт” футболчиси Рандаль Коло-Муани бир қатор топ клублар эътиборида турибди. Унга Англиядан ҳам таклифлар бор.

“L’Equipe” нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” франциялик ҳужумчи учун курашмоқда. Аммо улар Франкфурт клуби истаётган 100 миллион еврони тўламайди.

Коло-Муани ушбу мавсум анча сермаҳсуллик кўрсатмоқда. У “Айнтрахт” либосида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 13 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!