“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” ёзда Англиядан ташқарида ўзаро тўқнаш келишлари мумкин

2017 йилнинг ёз ойларида “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари Англиядан ташқарида ўзаро баҳс олиб боришлари мумкин. Бу ҳақда BBC нашри хабар тарқатмоқда.

Манбада келтирилишича, ҳар иккала жамоа июль ойида АҚШга йўл олишлари мумкин ва мавсум олдидан ташкил этиладиган International Champions Cup мусобақаси доирасида баҳс олиб боришлари мумкин.

Қайд этиш жоиз, ушбу жамоалар ўртасида ўтган йили Пекинда ўтказилиши лозим бўлган учрашув ноқулай об-ҳаво сабаб, бекор қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!