"Манчестер Юнайтед" вингер билан янги шартнома борасида келишиб олди

  • 6 февраль, 2023, 01:11
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" аргентиналик ёш иқтидор эгаси Александр Гарначо билан янги шартнома борасида келишиб олди, дея хабар тарқатди "AS" нашри.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, эндиликда вингер 2028 йилгача Англия клубида тўп тепади. 18 ёшли футболчининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Гарначо ушбу мавсум манчестерликлар сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та голда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!