"Манчестер Юнайтед" хакерлар ҳужумига учради

“Манчестер Юнайтед” тизими хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Клуб ушбу ҳужумни тўхтатиш учун тезкор чораларни кўрди ва ҳозирда воқеани текшириш бўйича мутахассис маслаҳатчилар билан иш олиб бориляпти.

Клубнинг медиа-каналлари, шу жумладан веб-сайт ва иловаларга таъсир кўрсатилмаган. Ҳозирда мухлислар ва мижозларимизнинг шахсий маълумотларига зарар етгани ҳақида маълумот йўқ”, - дейилади клуб баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!