«Манчестер Юнайтед» яна Бальде учун ҳаракат қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, жорий йил ёзида клублар ўртасида футболчи трансфери бўйича келишувга эришилмаган. Шунингдек, ўша пайтнинг ўзидаёқ Бальденинг ўзи ҳам «Барселона»ни тарк этиш истагини билдирмаган.

Шу билан бирга, агар ҳимоячига ўйин амалиёти етарли даражада берилмаса, у январь ойида жамоани алмаштириш вариантларини кўриб чиқиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Янги мавсумда 22 ёшли испаниялик ҳимоячи ҳали бирор марта майдонга тушмади. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари унинг қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!