"Манчестер Юнайтед" яна бир бор уриниб кўради

"Манчестер Юнайтед" яна бир бор "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилишни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради, дея ёзмоқда "Daily Mail". 

Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" ёш ҳавбек учун катта маблағ сарфлашига тўғри келади. "Астон Вилла" Грилишни 110 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, жорий мавсум Жек 15та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!