“Манчестер Юнайтед” яна бир юлдузни кўзламоқда

“Манчестер Юнайтед” премьер-лиганинг гранд клублари ўз сафида кўришни истаётган Тьяго Алькантара учун курашга қўшилди.

Аслида испаниялик ярим ҳимоячини “Ливерпуль” олиши керак эди. Узоқ муддат давом этган музокаралардан сўнг, “Бавария” трансфер учун 30 миллион евро сўради. Лекин Клопп жамоаси бир неча ойдан кейин эркин агентга айланадиган футболчига пул сарфлашни истамаяпти.

Бу орада “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ҳамюрти билан боғланиб уни Лондонга таклиф қилди. Тьягу ҳозирча унга жавоб бергани йўқ.

Энди 29 ёшли футболчини қўлга киритишга “Манчестер Юнайтед” уриниб кўради. Балки бу гал томонлар бир тўхтамга кела олар.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!