"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати Уэльс терма жамоаси дарвозабони Карл Дарлоу билан шартнома имзоланганини маълум қилди. У "Лидс" билан шартномаси якунланганидан сўнг жамоага эркин агент сифатида қўшилди.

Клуб маълумотига кўра, 35 ёшли дарвозабон билан тузилган келишув 2028 йилгача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Дарлоу "Лидс" таркибида Англия Премьер-лигасида 22 ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборди ва беш бор дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди. Унинг аввалги жамоалари орасида "Ньюкасл" ва "Ноттингем Форест" ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!