“Манчестер Юнайтед” янги ҳужумчи топди. Трансфер яқин

“Порту” ҳужумчиси Эванилсон январь ойида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари 24 ёшли форвард трансфери бўйича ишга киришган. 

Ҳужумчини қўлга киритиш учун манчестерликлар “Арсенал” ва “Интер” каби суперклублар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Эванилсон “Порту”да 2020 йилдан бери тўп тепяпти. У жорий мавсумда 20 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!