"Манчестер Юнайтед" янги мавсум либосини намойиш қилди (ФОТО)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг расмий сайтида янги 2021/22 йилги мавсумда фойдаланадиган асосий либоси суратларини намойиш қилди.

Либос МЮнинг техник ҳамкори ҳисобланган Adidas компанияси томонидан анъанавий қизил рангда тайёрланган.

2_7

3_3

Уле Гуннар Сульшер бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум АПЛда ҳамшаҳари “Манчестер Сити”дан сўнг 2-ўринни эгаллади. “Қизил иблислар” янги мавсумнинг илк учрашувини 14 август куни ўз майдонида “Лидс”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!