“Манчестер Юнайтед” янги трансферни амалга оширишга яқин

“Манчестер Юнайтед” “Ювентус” билан туринликлар ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг трансфери борасида келишувга эришди, деб хабар беради “Manchester Evening News”.

Бироқ манкунианликлар футболчининг агенти билан шартнома шартларини ҳалигача муҳокама қилмаган.

"Манчестер Юнайтед" “Барса” футболчиси Френки де Йонгни сотиб олмоқчи эди, аммо футболчи “қизил иблислар” сафига ўтишни истамади. Шу боис, клуб Адриенни сотиб олиш бўйича музокара бошлаган

Рабьонинг “Ювентус” билан шартномаси 2023 йилнинг июнида тугайди. “Бьянконерилар” футболчини бир йилдан кейин текинга йўқотиб қўймаслик учун футболчи билан ёзги трансфер ойнаси пайтидаёқ хайрлашишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!