“Манчестер Юнайтед” январда Аморимга икки футболчи олиб берадиган бўлди
Португалиялик мутахассис Рубен Аморимни бош мураббий қилиб тайинлаган “Манчестер Юнайтед” хўжайинлари унга қишки трансферлар вақтида икки ўйинчи олиб беришга қарор қилди.
Sky Sports Germany нашрининг ёзишича, манчестерликлар январь ойида “Бавария”дан Леон Горецкани олиб кетмоқчи.
“Бавария”ни Венсан Компани қабул қилиб олганидан кейин 29 ёшли ярим ҳимочи ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Янги мавсумда Горецка барча мусобақаларда 8 маротаба майдонга тушиб, жами 134 дақиқа ўйнади. Чемпионлар лигасида гол урганига қарамай, вазият ўзгаргани йўқ.
“Манчестер Юнайтед” Аморимга тўпурар ҳужумчи олиб бермоқчи. Чунки манчестерликлар Премьер-лигада энг кам гол урган уч жамоадан бири.
Улар биринчи бўлиб, Аморимнинг қўл остида “Спортинг”да тўпурарлик қилаётган Виктор Дьёкерешга оғиз солганди. Лекин швед ҳужумчиси устозининг ортидан боришни истамади. Энди клуб скаутлар бошқа номзод қидиряпти.
Фикрлар