“Манчестер Юнайтед” январда оладиган беш футболчи номи аниқ бўлди
Британиянинг Mirror нашри “Манчестер Юнайтед” қишки трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган беш нафар футболчи кимлигини аниқлади.
Манбага кўра, асосий нишон сифатида бир неча футболчи – “Эвертон” ҳимоячиси Жеррад Брэнтуэйт, “Спортинг” тўпурари Виктор Дьёкереш ва ушбу жамоа ярим ҳимоячиси Жовани Кенда, “Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ҳамда ҳужумкор футболчиси Лерой Сане белгиланди.
Жамоа янги тайинланган бош мураббий Рубен Аморим собиқ клуби “Спортинг”дан ўзи ишонган икки ўйинчини олишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Португалиялик мутахассис ҳимоя, майдон маркази ва ҳужум чизиғини кучайтириш лозим, деб ҳисобламоқда. Айниқса, манчестерликларга кўп гол ура оладиган ҳужумчи керак. Чунки жамоа лигада энг кам тўп киритган жамоалардан бири ҳисобланади.
Фикрлар