“Манчестер Юнайтед” январда уч футболчидан воз кечмоқда
Sky Sports News нашри тарқатган хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибни тозалашга қарор қилган.
Эрик тен Хаг қишки трансферлар вақтида уч футболчидан воз кечишни маъқул топди. Янги йилнинг биринчи ойида бош мураббий билан уришиб қолган Жейдон Санчо, янги шартномани қабул қилмаслигини билдирган Антони Марсьяль ва асосий таркибга киришга қийналаётган Ганнибал Межбри ўзига тезроқ янги жамоа танлаши керак.
СЎнгги хабарларда Марсьялга “Фенербаҳче”, Межбрига “Севилья”, Санчога “Боруссия” қизиқиш билдираётгани ёритилди.
Кетадиганлар рўйхатига тушган ўйинчилар сотиб юборилиши ёки ижарага берилиши мумкин.
Фикрлар