"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини текинга қўйиб юбормоқчи эмас
"Манчестер Юнайтед" Неманья Матич билан шартномани яна бир йилга узайтириши мумкин. Манкунианликларда Матич билан имзоланган шартномада футболчи билан келишувни бир йилга узайтириб олиш имконияти бор.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" қишда Матич билан бошланғич шартнома имзолаб қўйишни ва ёзда текинга ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган эди.
Хавбек мавсумда МЮ сафида 3 ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар