"Манчестер Юнайтед" йиллик молиявий ҳисоботини эълон қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" коронавирус пандемияси сабаб 70 миллион евро йўқотгани ҳақида эълон қилди, дея хабар бермоқда Sky Sports.

Tecno

Йиллик молиявий ҳисоботида ортда қолган мавсум мобайнида клуб 509 миллион фойда кўргани, бу ўтган йилги 627,1 миллион евроли натижадан 20 фоиз камлиги таъкидланган.

Бунгача клубнинг энг кам фойдаси 2014-15 мавсумда қайд қилинган. Ўшанда манкунияликлар 395,2 миллион фунт даромад қилган.

МЮнинг телевизион трансляциялардаги улуши 241,2 миллион фунтдан, 140,2 миллион фунтгача қисқарди. Шунингдек, ҳомийлик тўловлари, ўйин кунидаги даромадлар қисқариши ва академияга янги футболчилар жалб қилиниши ортидан клубнинг қарзлари 474,1 миллион фунтгача кўтарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!