"Манчестер Юнайтед" ёзда "Бенфика" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Лиссабоннинг "Бенфика" клуби ҳимоячиси Рубен Диаш "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” скаутлари 21 ёшли португалиялик футболчининг ҳаракатларини кузатиш учун жорий ҳафта бўлиб ўтган “Динамо” Загреб ва “Бенфика” учрашувига боришган.

Ўз навбатида лиссабонликлар ҳам Диашни қўйиб юборишмоқчи эмас, аксинча, у билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Маълумот учун, Диаш жорий мавсум “Бенфика” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер баҳоси эса 28 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!