"Манчестер Юнайтед" ёзда "Рома"дан футболчи сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" мавсум якунлангач "Рома" ҳимоячиси Костас Маноласни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Calcimercato хабарига кўра, "Рома" Чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланмага эга чиқа олмаса, 27 ёшли ҳимоячи римликлар сафини тарк этишга яқин турибди. Манолас трансфери учун "қизил иблислар" 36 миллион евро сарфлашга тайёр бўлиб турибди. 

Жорий мавсумда Костас Манолас "Рома" сафида 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!