“Манчестер Юнайтед” юлдузи босар-тусарини билмай қолди

“Манчестер Юнайтед” етакчиси Бруну Фернандеш “Ливерпуль”га қарши шармандали учрашувда ўзини тута олмагани учун сардорлик боғичидан айрилиши мумкин.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Фернандеш ўзининг ҳурмача қилиқлари туфайли танқид остида қолди. Португалиялик футболчи майдондан чиқиб кетишда клуб мухлисларига беписанд муносабатда бўлди.

Бундан ташқари, ўйин вақтида учрашув ҳакамига қўполлик қилди.

Брунунинг ўзини тутиши жамоадошларининг ҳам ғашига тегмоқда. Клуб мутасаддилари ҳам ўйинчининг ахлоқидан норози ва бу ундан сардорлик ваколатларини олиниши билан якунланиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!