“Манчестер Юнайтед” юлдузи жамоани ташлаб, Роналдунинг олдига бормоқчи

“Манчестер Юнайтед” мавсумни кутилганидек бошлай олмади. Ҳозирги вазият айрим футболчиларнинг режасини ўзгартириб юборди.

Football Transfers нашрининг маълум қилишича, жамоа ҳимоячиси Рафаэль Варан “Олд Траффорд”ни тарк этишга қарор қилди.

Ёзда 30 ёшли футболчига Саудия Арабистони клубларидан чорлов бўлганди. Бироқ франциялик футболчи катта умидлар билан “Манчестер Юнайтед”да қолишини билдирган эди.

Энди унинг фикри ўзгарди. Бунга жамоа юқори мақсадлар сари кураша олмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Рафаэль Варан “Ан-Наср”га бориб, Криштиану Роналду ёнида мўмай пул ишлашни маъқул кўряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!