“Манчестер Юнайтед” юлдузи қиз туфайли Бразилия терма жамоасидан ҳайдалди
“Манчестер Юнайтед” футболчиси Антони Бразилия терма жамоасидан четлаштирилди. Бу ҳақда TNT Sports BR нашри хабар берди.
Аввалроқ, Антонининг собиқ севгилиси Габриэла Каваллин футболчини уйда зўравонлик қилганликда айблаган эди. Бироқ, бразилиялик юлдуз қизнинг даъвосини ёлғон эканини таъкидлаган.
23 ёшли Антони “Сан-Паулу” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2022 йили “Манчестер Юнаётед”га Нидерландиянинг “Аякс” жамоасидан кшчиб штган эди. Шу кунга қадар Антони манчестерликлар либосида 48 маротаба майдонга тушиб, ўнта гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Бразилия терма жамоаси 9 сентябрь куни 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш мусобақасидаги иштирокини бошлайди.
Фикрлар