“Манчестер Юнайтед” зўр тўпурарни олмайдиган бўлди
“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғига Пауло Дибалани олиб келмоқчи бўлаётган эди.
Аргентиналик юлдуз мавсум охирида эркин агентга айланади. Чунки “Ювентус” унинг маош бўйича талабларини қабул қилмади ва битимни янгиламайдиган бўлди.
Дибала ҳар мавсум учун 8 миллион евро маош, икки миллион евро бонус ва шартнома давомида 10 миллион евро устама талаб қилаётган эди. Бироқ, Пауло сўнгги икки-уч мавсум давомида юқори спорт формасига чиқа олмаётгани сабабли туринликлар унинг талабларини қабул қилмади.
Маълумотларга қараганда, Дибаланинг агентлари ўйинчи учун Италия, Англия, Испания клубларидан янги иш жойи қидирмоқда. Бироқ “Манчестер Юнайтед” ҳужумчига бўлган қизиқишини йўқотганини билдирди.
Яқинда “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳам Пауло Дибала унинг талабларига жавоб бермаслиги ва бу ўйинчига Каталония клубида жой йўқлигини айтганди.
Фикрлар