“Манчестер Юнайтед” зўравон футболчини узоққа ҳайдамоқчи

“Манчестер Юнайтед” жамоа ҳужумчиси Мэйсон Гринвуддан қутилмоқчи. Daily Mail нашрининг ёзишича, манчестерликлар уни ёзда бошқа лига вакилларига ижарага бериб юбришни режалаштирган.

21 ёшли футболчида фаолиятини Италия ва Испанияда давом эттириш имкони бор. Гринвудга “Ювентус” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Мэйсон Гринвуд “Манчестер Юнайтед” сафида 2022 йилнинг январидан бери ўйнамаяпти. У зўравонлик бўйича айблов эълон қилинганидан кейин жамоадан четлатилган эди.

Гарчи Гринвуд суд томонидан оқланган бўлса-да, манчестерликлар уни жамоага қўшмоқчи эмас. Мэйсоннинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача имзоланган.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!