“Манчестер Юнайтед”да 300 киши ишдан бўшайди

“Манчестер Юнайтед” акцияларининг бир қисмини сотиб олиш орқали клуб хўжайинларидан бирига айланган сэр Жим Рэтклифф катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Янги раҳбар клубнинг 300 нафар ходимини ишдан бўшатиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Рэтклифф ташқи аудиторлар ёрдамида клуб структураси ва харажатларини ўрганиб чиқади. У 1000 нафар ходимга мўлжалланган штат бирлиги 30 фоизгача қисқартилиши керак, деб ҳисобламоқда.

Сэр Жим Рэтклиф клуб структураси билан бирга жамоа таркибида ҳам ислоҳотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Айни пайтда клубни тарк этадиган ва таклиф этиладиган ўйинчилар рўйхати шакллантирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!