“Манчестер Юнайтед”да Эрик тен Хагдан норозилик кучайиб бормоқда

“Манчестер Юнайтед” мавсумни анча бўш бошлади. Жамоа бешта учрашувдан иккитасида ғалаба қозонди холос, учта баҳсда рақиблар устунлик қилди.

Manchester Evening News нашрининг жамоа ичидаги манбаларига таяниб хабар беришича, “Юнайтед”да бош мураббий Эрик тан Хагга нисбатан норозилик кайфияти кучайиб бормоқда экан.

Манбанинг таъкдлашича, футболчилар Эрик тен Хагнинг жамоада ўзи ёқтирган ўйинчилар пайдо бўлганига эътироз қила бошлаган. Бош мураббий айрим футболчиларни бошқалардан фарқли ўлароқ, умуман танқид қилмаяпти.

Бундан ташқари, баъзи ўйинчилар бош мураббийнинг тактик қарорлари тўғри эмаслигини иддао қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!